"Универсал тест" нима?

  • "Универсал тест" (тармоқ версияси) - бу Олий ўқув юртлари, ўқув муассасалари, ташкилот ва идораларда тест олиш орқали тест топширувчиларни билим даражаларини аниқлаш, баҳолаш ҳамда аттестациялар ўтказишга мўлжалланган дастурий маҳсулот (кейинги қаторларда тизим).
  • "Универсал тест" тизими клиент-сервер технологиясига асосланган бўлиб, локал ҳисоблаш тармоғида ишлайди.
  • "Универсал тест" тизими 3 та қуйи тизимдан иборат, булар:
  • Тизимни бошқариш, фойдаланувчилар рўйхати, тест натижалари таҳлили, мавзулар яратиш ва б.Тизимни бошқариш, фойдаланувчилар рўйхати, тест натижалари таҳлили, мавзулар яратиш ва б. "Admin.exe" (сервер кисми) тизими (Администратор тизими) - тизимни бошқариш, фойдаланувчилар рўйхатини олиб бориш, маълумотномаларни юритиш, гурухлар ва мавзуларни яратиш, тест натижалари маълумотларини жамлаш бориш, маълумотлар архивини олиб бориш, қайдномалар, баённомаларни шакллантириш, тест топшириш учун мавзуларни танлаш, уларга саволлар сонини ва ажратилган вақтни белгилаш, тест олиш режимлари ва тест жараёнида қўллаш мумкин бўлган бир қанча мослама ва ўрнатилишларни амалга ошириш учун мўлжалланган. Статистика менюси орқали тест топширувчилар маълумотларини қидириб топиш, уларнинг ҳар бири учун баённомалар ва тест натижалари қайдномаларини шакллантириш мумкин.


    Мавзуларга саволлар киритиш, таҳрирлаш ва б.Мавзуларга саволлар киритиш, таҳрирлаш ва б. "Maker.exe" (сервер кисми) тизими (Тахрирчи тизими) - фойдаланувчилар учун мавзуларни тахрирлаш, мавзуларга саволларни киритиш ва қайта ўзгартиришларни амалга ошириш учун мўлжалланган. Саволларни Microsoft Excel дастури ёрдамида тайёрлаб олиб, тегишли мавзуга импорт қилиш мумкин. Ҳар бир саволга 5 тадан кўп бўлмаган жавоб варианти берилади. Саволлар жавоб берилишига қараб, бир неча турга бўлинади: Битта жавобли, кўп жавобли, рўйхатни тартиблаш. Ҳар бир саволга алоҳида бал берилади. Саволларни қидириб топиш, тахрирлаш ишлари учун тизимда жуда қулай имкониятлар мавжуд.


    Тест олиш, билим даражани аниқлаш ва баҳолашТест олиш, билим даражани аниқлаш ва баҳолаш "Tester.exe" (клиент кисми) тизими (Тест олувчи тизими) - фойдаланувчилардан бир мавзу ёки бир неча мавзулардан иборат гурухли мавзули тест олиш, уларнинг билим даражаларини аниқлаш ва баҳолаш ишларини бажариш учун мўлжалланган. Тест олиш жараёнида саволларни маълумотлар базасидан тасодифий танлаб олиш, жавоб вариантларини ўрнини алмаштириш ёки алмаштирмаслик, ҳар бир саволга алоҳида бал(оғирлик) бериш, саволга жавоб беришдан олдин тасдиқ сўраш, саволга бир марта жавоб бериш ёки орқага қайтган ҳолда такроран жавоб бериш имконияти мавжудлиги, баҳолашни балларда ёки % да ифодалаш, тест вақтини чегаралаш мумкин. Интерфейс тили ўзбек ва рус тилидан иборат.



Нима учун "Универсал тест"?

  • "Универсал тест" тизими - ишончли, оддий ва кенг имкониятли тизим.